Джош Макдауэлл
Кристобал Крузен билан ҳаммуаллифликда
Саботли инсон
Оғир хотиралардан ақл бовар қилмас марҳаматгача бўлган йўлни босиб ўтган инсоннинг ҳақиқий тарихи
Ушбу китобда Джош Макдауэлл ўз шахсий ҳаёти ҳақида очиқ ва самимий тарзда сўзлайди. Ёшлигида у Масиҳнинг Илоҳийлиги ҳақидаги таълимот ҳақиқатга тўғри келмаслигини исботлаш мақсадида ҳаракат бошлаган. Шу ният билан у тарихий манбаларни пухта ўрганди, бу соҳани яхши билувчи мутахассислар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди. Аммо бу изланишлар натижасида у фикрини тўлиқ ўзгартириб, Масиҳнинг садоқатли шогирдига айланди.














