Джош Макдауелл
Томас Уильямс
Аниқлик излаб
Ҳақиқат ўзи борми? Уни тушуниб етиш мумкинми? Дунёқарашим объектив ҳақиқатга тўғри келадими? Бу ўзи муҳимми?
“Аниқлик излаб” номли китоб ҳақиқатни англаш ва уни топишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. Жош МакДауэлл ва Том Уильямс ўз асарларида бугунги кунда кенг тарқалган фикрлар — яъни “ҳар кимнинг ҳақиқати ўзиники”, “яхшилик ва ёмонлик мутлақ эмас”, “Худосиз ҳам ҳаётда маъно бўлиши мумкин” каби қарашларни оддий ва равон тилда танқид қиладилар. Муаллифлар бу каби фикрлар қанчалик заиф ва асоссиз эканини кўрсатиш билан бирга, китобхонни ҳақиқат фақат назарий тушунчада эмас, балки Худо шахсида эканини англашга чорлайдилар. Улар таъкидлашича, мутлақ Ҳақиқат бўлган Худо билан шахсий ва самимий муносабатларгина инсон ҳаётига мазмун ва аниқлик бағишлайди.














