Буюклардан ўрганинг

Буюклардан ўрганинг

Жон Mаксвелл

Буюклардан ўрганинг

Муқаддас Китобнинг ҳаёт ва етакчиликка оид сабоқлари

Агар сизга Муқаддас Китобнинг буюк сиймолари билан учрашиш имконияти берилса, нима бўларди? Улар сизга қандай сабоқлар беришлари мумкин эди? Сиз улардан нимани ўрганишни хоҳлар эдингиз?

Жон Максвелл ушбу китобни ёзиш учун эллик йил давомида Муқаддас Китобни пухта ўрганиб чиқди. У бизни қудратли ҳукмронларга маслаҳатлар берган, оғир синовлардан ўтиб, руҳан, ақлан ва ҳиссий жиҳатдан қайта шаклланган Калом қаҳрамонларининг ҳаётлари билан танишишга таклиф этади.

Қадимдаги буюк пайғамбарларнинг ҳаёт йўли бугунги кун етакчилари учун ҳам қимматли сабоқ бўлиб хизмат қилади. Улар орқали ўзимизни, руҳиятимизни таниймиз ва ҳақиқий етакчилик хусусиятларини ўрганамиз.

Ушбу китоб Исо Масиҳнинг садоқатли издошларига бағишланган. Жон Максвелл шундай ёзади:
«Сизлар мени имон даҳоларининг сабоқларини тарғиб этишга илҳомлантирдингиз. Мени қабул қилиб, чўпонларингиздан бири бўлишимга ижозат берганингиз учун сизларга миннатдорчилик билдираман.»

Yuklab olish pdf