Джош Макдауэлл
Эд Стюарт
911. Ота-онанинг ажралиши
«Психологик биринчи тез ёрдам» туркумидан
Ушбу китобда ота-онаси ажрашиши даврида ўсмир қандай қийинчиликларга дуч келиши ҳақида сўз юритилади. Ўн беш ёшли Жессика Инграм ота-онасининг ажрашмоқчи эканини эшитгач, шу заҳотиёқ унинг ҳаёти бутунлай ўзгаришини англади. Оилавий парчаланиш туфайли дунёингиз ағдар-тўнтар бўлиб кетгандек туюлса, нима қилиш керак? Муаллифлар бу оғир даврда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида Инжилда берилган жавобларни тақдим этишади. Агар сиз ҳам шундай оғриқли ҳолатни бошдан кечираётган бўлсангиз, ушбу китоб сизга уни қандай енгиш ва ҳаётдаги янги ўзгаришларга қандай мослашиш мумкинлигини ўргатади. Шунингдек, агар сизнинг ҳам Жессика каби ота-онасининг ажраши билан курашаётган дўстингиз бўлса, бу китоб сизга уларга тасалли бериш, ёрдам кўрсатиш ва руҳлантириш учун амалий маслаҳатлар беради.














