Сторми Омартиан
Джек Хейфорд
«Бирга қилинган ибодатнинг қудрати» — машҳур америкалик ёзувчи Сторми Омартиан томонидан, Джек Хейфорд иштирокида ёзилган ва ибодатга бағишланган китоблар силсиласининг мантиқий давомидир. Бу асарда муаллиф шахсий ҳаёти тажрибаси асосида имонлиларнинг биргаликда қилган ибодатлари қандай қилиб уларнинг ҳаётида ва атроф-муҳитда жонли ва самарали ўзгаришлар юзага келтирганини таъсирчан тарзда баён қилади. Китобда ибодатдош шерикни топиш, ибодат гуруҳларини ташкил этиш ва ибодат йиғинларини самарали ўтказиш бўйича аниқ ва фойдали маслаҳатлар берилган. Шу билан бирга, муаллиф жамоавий ибодатнинг шаҳар ва мамлакат тақдирига бўлган кучли таъсири ҳақида ҳам фикр юритади.














