Роберт Спраул
Масиҳийлик таълимоти асослари
Бу китоб илоҳиёт бўйича расмий дарслик бўлмаса-да, у масиҳий эътиқодининг асосларини тушунишда мустаҳкам пойдевор яратади. Унда ҳар бир масиҳий билиши керак бўлган муҳим тушунчалар — Худо ҳақида, Исонинг кимлиги, нажот, иноят, гуноҳ, ибодат ва шунга ўхшаш асосий мавзулар оддий, тушунарли ва ҳаётга яқин услубда ёритилган.
Китобни ўқиш орқали ўқувчи илоҳиёт соҳасига киришиш учун зарур бўлган умумий тушунчаларни англайди ва ўз имонини чуқурроқ идрок этишга йўналади. Шу боис бу асар нафақат янги имон келтирганлар, балки ўз имонини янада мустаҳкамлашни истаганлар учун ҳам фойдали қўлланма ҳисобланади.














